АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг ҳиндистонлик ҳамкасби Манохар Паррикар билан учрашуви якунларига кўра, Ҳиндистон "АҚШнинг мудофаадаги асосий ҳамкори" номини олган. ANI нашри шу ҳақида маълум қилди

Таъкидланишича, томонлар шунингдек минтақадаги хавфсизлик масалаларини ҳам муҳокама қилишган.

АҚШ ва Ҳиндистон вакиллари икки мамлакат ҳам террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватламаслиги муҳимлигини таъкидлашган. 

Бундан аввал Пентагон раҳбари истеъфога чиқишдан олдин дунё бўйлаб саёҳатга йўл олиши ҳақида хабар берилган.