Дунёнинг энг жанубий қитъасидаги жуда ҳам катта бўлган ёриқнинг узунлиги 112 километр, эни – 100 метр, чуқурлиги эса – 500 метрни ташкил қилмоқда, деб хабар берди Live Science. Унинг пайдо бўлиши музликнинг аста-секин парчаланиб бораётгани ва яқин вақт ичида майдони деярли 6,5 минг квадрат километр бўлган мегаайсберг пайдо бўлишини англатади.

Ёриқ Ларсен музлигида пайдо бўлган. Мутахассисларнинг тахминича, Жанубий ярим шарда ёз келса, у йирик айсберг ҳолатига келиши мумкин. Музликнинг парчаланиши эса эриш жараёнини тезлаштириб, Антарктида қитъалар музлигининг “аста-секин сурилиб тушиши”ни чақиради. Бу эса охир-оқибат Жаҳон океани даражасини 82 сантиметрга кўтариб юборади.