Японияда машҳур ёзувчилардан бири Нацумэ Сосэкига жуда ўхшаш робот яратилди. “Ёзувчи” 100 йиллик танаффусдан кейин омма билан мулоқотга киришган. Бу ҳақда Нисёгакуся университети хабар берди.

Нацумэ Сосэки (1867-1916) – замонавий япон адабиётининг энг ёрқин намоёндаларидан биридир. “Дўстлар, биз анчадан бери кўришганимиз йўқ! Деярли 100 йил вақт ўтди”, - деган робот.

Андроид ёзувчи вафот этган кунининг (9 декабрь) 100 йиллига яратилди. Унинг устида Нисёгакуся университети ва Япониядаги роботлар яратиш билан шуғулланувчи энг машҳур Осака университети олимлар гуруҳи иш олиб боришган.

Андроидни яратишда Нацумэ Сосэкининг суратлари, унинг бўйи ва вазни ҳақидаги маълумотлар ва ҳаттоки набирасининг овозидан ҳам фойдаланишди.

Ускуна таълим олиш жараёнида ишлатилади – у Нацумэ Сосэки асарларини болаларга ўқиб беради.