Бангладешнинг марказий қисми, Газипур шаҳридаги  Калиганх-Арихола станциясидаги поездда чиққан ёнғин туфайли юзага келган тангликда 100дан зиёд киши жароҳат олган. Dhaka Tribune шу ҳақида хабар берди

Станция раҳбари Дилип Чандра Дасанинг сўзларига кўра, йўловчилар асосан ёнғиндан дарак берувчи сиренадан кейин поезд вагонларини тарк этаётганларида жароҳат олишган. 

Манбага кўра, жабрланганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил қилган. Воқеа содир бўлган жойга етиб келган ўт ўчирувчилар ярим соатда ёнғинни ўчиришган, бироқ Даккага олиб борувчи йўл яна бир неча соат давомида блокланган бўлган.