Австралиялик Люк Мур маҳаллий банкнинг компьютери хатоси ҳисобига 2,1 миллионлик бўлиб қолди. Кейинги икки йил мобайнида у қўлга киритган пулларини қимматбаҳо автомобиль, ҳашаматли совғалар ва саёҳатга сарфлади. Аммо орадан вақт ўтиб фирибгарликда айбланди ва қамоққа ташланди. 2016 йилнинг декабрь ойи бошларида суд ҳукмни ўзгартирди. Мур Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида миллионлар унга бахт олиб келмаганлигини гапириб ўтди.

2010 йилнинг март ойида St.George Bank банки йўл қўйган хатолик сабаб миллионларга эга бўлган Люк бу ҳақида ҳеч кимга хабар бермади ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлай бошлади.

Фото NSW Police Media
Фото NSW Police Media

Натижада Мур икки миллионга яқин пулни нақдлаштириб олди ва уларга Maserati, Aston Martin ва Alfa Romeo машиналарини, шахсий катер, Майкл Жорданнинг футболкасини, Майкл Жексоннинг имзоси туширилган пластинкани, худди шундай шахсий имзо чекилган Кайли Миноугнинг фотосуратларини харид қилди. Mashable маълумотига кўра, гап австралия доллари ҳақида бормоқда.

Шундан сўнг банк хатоликни аниқлади ва суддан унинг учун 10 йил қамоқ жазосини беришни талаб қилди. 2015 йилда ҳукм ўқилди: австралиялик 7 йил қамоқ жазосини олди. Тўплаган бойликлари мусодара қилингач, беш ой муддат қамоқда ўтирган йигит, суд ҳукми билан озод этилди.