ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Жанни Инфантинони ўзига нисбатан ҳурматсизлик қилишда айблади.

Блаттер ўтган йилнинг ёзида коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан, 2016 йил февралида унинг ўрнига Инфантино сайланганди.

«Мен ҳеч қачон бунақасини кўрмагандим. Шу вақтгача янги президент собиқ президентга бундай ҳурматсизлик кўрсатган эмас.

Уни сайлашганида алоқа қилиб турардик. У меникига келар, у билан суҳбатлашар эдик. Мен унга ташкилотга берадиган бир қатор саволларим борлигини айтгандим. Мен унга мактуб ёздим, унга қўнғироқлар қилдим, аммо бирон марта жавоб бўлмади.

Саволлар ечилмай қолмоқда, энди буни адвокатлар воситасида ҳал қиламиз», — дея Блаттернинг сўзларини келтирган BBC.