Американинг McDonald's корпорацияси ўзининг солиқ базасини Буюк Британияга кўчиришни режалаштираяпти. Компания ЕИ турли идораларининг ҳужумларига қарши Люксембургни тарк этиш билан чора кўрмоқчи, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Маълум бўлишича, McDonald's Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига оид ўтказилган референдум натижаси эълон қилинганидан сўнг, ушбу мамлакатда янги халқаро холдинг ташкил этишни режалаштирган. 

Хабар қилинишича, янги компания лицензия тўловларининг катта қисми учун жавобгарликни зиммасига олади ва McDonald's компаниясинингАҚШдан ташқаридаги интеллектуал ҳуқуқини ҳимоя қилади. 

«McDonald's Буюк Британияни, янги холдинги жойлашадиган ҳудуд сифатида танлади, чунки, ушбу масала бўйича шуғулланадиган ходимларнинг аксари Лондонда», — дейилади компания хабарида. 

Ўз навбатида, экспертларнинг айтишича, McDonald's компаниясининг ўз солиқ базасини Буюк Британияга ўтказишни ЕИдаги юқори корпоратив солиқларнинг юқорилиги сабабли амалга оширмоқда. Корпорация 2009-13 йилларда 1,08 млрд доллардан ортиқ солиқ тўлаган.