Bugatti Chiron дизайнери Hyundai компаниясининг қиммат автомобиллари билан шуғулланади

Технология 09 Декабрь 2016 5236
Фото: Motor.ru

Жанубий Кореянинг Hyundai компаниясининг Genesis бренди остида ишлаб чиқарилувчи автомобиллари дизайни билан россиялик Александр Селипанов шуғулланади. У бунгача ўн йилдан ортиқ вақт йил мобайнида Volkswagen концернида фаолият юритиб, Lamborghini Huracan ва Bugatti Chiron дизайнлари учун масъул эди. Эндиликда, Саша Германиядаги студияда фаолият юритиб, бевосита Hyundai ва Genesis бош дизайнери Люк Донкерволькега бўйсунади.

Селипанов мактабни битиргач, дизайнерлик бўйича таҳсил олиш учун Калифорнияга кетган. 2005 йилда у  «Фольксваген»да ишлашни бошлаган. 2010 йилда Lamborghini компаниясига ўтди. Уч йил муқаддам, дизайнер Bugatti компаниясининг янги гиперкари учун танловда ғолиб бўлди ва бренд жамоасига қўшилди. Бир неча ой муқаддам, Селипанов Volkswagen концернидан кетишини билдирди.

Genesis савдо белгисининг илк ҳашаматли седани G90 бўлади. У 315 дан 425 от кучигача бўлган уч хил бензинли двигатель билан тақдим этилади. Яқин тўрт йил мобайнида бренд яна бешта модель ишлаб чиқаришни режалаштирган. Улар орасида, иккита седан (ихчам ва ўрта ҳажмли), бир жуфт кроссовер ва янги купедир. Тўрт эшикли автомобиллар келаси йил пайдо бўлиши кутилаяпти. 
 

Кўпроқ янгиликлар