Британиядаги Ҳерефорд мактаб кутубхонасига деярли 120 йил аввал олинган китоб қайтарилди. Бу ҳақида ВВС нашри хабар берди

1886 йилдан 1894 йилга қадар Ҳерефордда таълим олган Артур Бойкот XIX аср охирида "Микроскоп ва унинг кашфиётлари" номли китобни олган, аммо уни қайтариб бермаган. 

HEREFORD CATHEDRAL SCHOOL

Унинг невараси Алиса Жиллет бу китобни бошқа эски китоблар орасидан топиб олган ва уни мактаб кутубхонасига қайтаришга қарор қилган. Кутубхона бунинг учун қиздан жарима талаб қилмаган. 

Таъкидланишича, агар кутубхона ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,21 доллардан ундирганда эди, тўлиқ жарима миқдори 9,402 мингни ташкил қилган бўларди. 

HEREFORD CATHEDRAL SCHOOL