АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси учун 66 млн доллар миқдорида ўзининг шахсий маблағидан сарфлаган. Бу маълумотларни Reuters агентлиги АҚШ Федерал сайлов комиссиясига асосан тарқатмоқда

Умуман, Дональд Трамп сайловолди ташвиқот ишларига 322 миллион доллар маблағ сарфлаган, унинг асосий рақиби Ҳиллари Клинтон эса, ундан 1,5 марта кўпроқ пул – 565 млн долларнинг баҳридан ўтган. 

Агентлик хабарида айтилишича, праймериз чоғида миллиардер жамоат фикрини ўрганиш масалаларини кераксиз деб топган эди. MediaQuant компаниясининг аниқлашича, 2016 йил бошида Трамп Республикачилар партиясидаги 16 нафар рақибини интернетдаги бепул ресурслардан фаол фойдаланиб, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш билан ортда қолдирган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги учун сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтган, унда миллиардер Дональд Трамп ғалаба қозонган эди. Янги давлат раҳбари 2017 йил 20 январидан ўз вазифасига киришади.