ЕХҲТ Бош котиби Шавкат Мирзиёев билан учрашишни сабрсизлик билан кутмоқда

Ўзбекистон 09 Декабрь 2016 14263

ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувни сабрсизлик кутмоқда. У бу ҳақда Давлат раҳбарига йўллаган табрик мактубида сўз юритган. 

"Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган ва Сизнинг раҳбарлигингизда ўзаро манфаатли ушбу муносабатларни янада ривожлантиришимизга ишонаман. 

Бугун барчамиз хавфсизлик борасида кўплаб глобал таҳдидлар билан юзма-юз келаётганимизда ЕХҲТ минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этишига ишонамиз. ЕХҲТ Ўзбекистонда ўз принцип ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттиришга тайёр. 

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонга Президент сайловини кузатиш миссиясини амалга оширишга таклиф этилгани учун ўз миннатдорлигимни билдиришга рухсат бергайсиз. Сиз ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан амалий ҳамкорликни давом эттиришингизга ишонаман. 

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва, умуман, ЕХҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини ва ташкилот фаолиятида янада фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу масалаларни Сиз билан муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишини кутиб қоламан", — деб ёзади ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар