Москва биржасидаги савдолар давомида доллар қиймати 62 рублга тушиб, 62,94 рублни ташкил қилмоқда. Бу эса 2016 йилнинг 1 ноябридан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир. 

Евро қиймати эса 2015 йилнинг 31 июлидан бери илк маротаба 67 рублдан пастлаган. Айни дамда унинг қиймати 66,98 рубль бўлиб турибди.