Европа лигаси. Плей-оффга бериладиган 6та йўлланма эгаси аниқ бўлди

Спорт 09 Декабрь 2016 4823

Европа лигасининг 6-туридан ўрин олган учта гуруҳда учрашувлар якунланди. 

Н гуруҳида «Шахтёр» муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини ҳал қилганига қарамай, сўнгги турда яна ғалаба қозонди. Плей-оффнинг иккинчи йўлланмаси учун асосий даъвогар бўлиб турган «Брага» ўз уйида украиналикларга имкониятни бой бериб қўйди. Португалияликларнинг муваффақиятсизлиги етмагандек, иккинчи даъвогар Бельгиянинг «Гент» клуби асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада «Кўняспор»дарвозасига тўп киритиб йўлланмани илиб кетди.

Европа Лигаси, 6-тур
Н гуруҳи

Брага (Португалия) – Шахтёр (Украина) 2:4 (1:2)
Голлар:
0:1 – 22 Кривцов, 0:2 – 39 Тайсон, 1:2 – 43 Стоилькович, 1:3 – 62 Кривцов, 1:4 – 66 Тайсон, 2:4 – 89 Вукчевич.

Кўняспор (Туркия) – Гент (Бельгия) 0:1 (0:0)
Гол:
0:1 – 90+4 Кулибали.
Огоҳлантиришлар: Эсити (77), Финдикли (78).

Гуруҳда «Шахтёр» юз фоизлик натижа қайд этиб 18 очко тўплади. «Гент» - 8, «Брага» 6 очко билан қолиб кетди. «Кўняспор» эса бир очко билан гуруҳ босқичини якунлади.

J гуруҳи

Озарбойжоннинг «Қорабоғ» жамоаси плей-офф йўлланмаси учун жуда яқин келганди. Бироқ жамоа сўнгги турда ўз уйида «Фиорентина»га имкониятни бой бериб қўйди ва бу ҳуқуқдан маҳрум бўлди. Грециянинг ПАОК клуби эса вазиятдан фойдаланиб «Слован» устидан ғалаба қозонди ва баҳорда ҳам еврокубокларда иштирок этадиган бўлди.

ПАОК (Греция) – Слован (Либерец, Чехия) 2:0 (1:0)
Голлар:
1:0 – 29 Родригеш, 2:0 – 67 Пелкас.
Огоҳлантиришлар: Пелкас (22), Родригеш (31), Креспо (33), Лео Матос (52), Экпай (58), Покорни (63), Фолпрехт (77), Сикора (89).

Қорабоғ (Озарбойжон) – Фиорентина (Италия) 1:2 (0:0)
Голлар:
0:1 – 60 Весино, 1:1 – 73 Рейналдо, 1:2 – 76 Кьеза.
Огоҳлантиришлар: Гурбанов (15), Кьеза (19), Гусейнов (86).
Четлатиш: Кьеза (84, Фиорентина).

J гуруҳи якуний турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. «Фиорентина» — 13 очко; 2. ПАОК — 10; 3. «Қорабоғ» — 7; 4. «Слован» — 4.

L гуруҳи

Бу гуруҳда йўлланма учун сўнгги тургача тўрттала жамоа ҳам кураш олиб борди. Якунда кутилмаганда Туркиянинг «Усмонлиспор» жамоаси биринчи ўрин билан бу босқични якунлади. Иккинчи йўлланмани эса Испания «Вильярреал» клуби ўзиники қилиб олди.

Вильярреал (Испания) – Стяуа Руминия 2:1 (1:0)
Голлар:
1:0 – 15 Сансоне, 1:1 – 55 Аким, 2:1 – 88 Тригерос.
Огоҳлантиришлар: Энаке (25), Бакамбу (26), Тамаш (32), Дос Сантос (68), Голубович (68), Аким (90).
Четлатиш: Тамаш (79, Стяуа).

Усмонлиспор (Туркия) – Цюрих (Швейцария) 2:0 (0:0)
Голлар: 1
:0 – 73 Деларж, 2:0 – 89 Киличаслан.
Огоҳлантиришлар: Родригес (50), Шенбэхлер (85), Умар (90), Кукели (90).

L гуруҳи турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. «Усмонлиспор» — 10 очко; 2. «Вильярреал» — 9; 3. «Цюрих» — 6; 4. «Стяуа» — 6.

Кўпроқ янгиликлар