Индонезияда зилзила натижасида зиён етган иншоотлар сони 12 мингга яқинлашди

Жаҳон 09 Декабрь 2016 3986

7 декабрь куни Индонезиянинг ғарбий Ачех провинциясида содир бўлган 6,5 магнитудали зилзила натижасида зарар етган ёки вайрон бўлган иншоотларнинг умумий сони 12 мингга яқинлашди. Бу ҳақида Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий бошқармасининг (BNPB) оператив марказ ходими  Ююн Юхана берган маълумотга асосланиб, Detik.com хабар берди. 

"Ҳозирга қадар олинган хабарларга кўра, зилзиладан зиён етган иншоотларнинг умумий сони 11 минг 730тани ташкил қилмоқда. Улардан 2 минг 929таси жиддий зарар кўрган (буткул вайрон бўлганлари ҳам бор)", - дейди Ююн Юхана.

Манбага кўра, табиий офат туфайли ҳалок бўлган кишилар сони 102 нафардан иборат. 136 нафар ачехлик оғир жароҳат олган, 616 нафарида эса енгил жароҳатлар қайд этилган. 

Зилзила содир бўлган жойга етиб борган Индонезия президенти Жоко Видодонинг маълум қилишича, у ерда ўтказилган қидирув-қутқарув ишлари тезкорлик ва аниқлик билан амалга оширилган. У табиий офатдан жабр кўрган кишилар эвакуацияси 99 фоизга якунланганлигини таъкидлади. 

BNPB'нинг жума куни эрталаб етказган маълумотларига кўра, қочқинларнинг умумий сони 11 минг 142 нафарни ташкил қилган. Кўпчилик давомий ер силкинишлари сабабли ўз уйига қайтишдан қўрқиб қолган. Асосий зилзиладан кейин Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика миллий бошқармаси 100дан ортиқ ер силкиниши, жумладан 5,0  магнитудали беш афтершокни қайд этган.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар