ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати формати учун яна бир таклифни билдирмоқда.

AFP хабарига кўра, у гуруҳ босқичи ўйинларида дуранг натижа бўлмаслигини истамоқда.

У гуруҳлардаги якуний ўйинларда жамоаларни дуранг натижа қониқтирадиган вазият вужудга келганида, бу вазият ўйин сифатига салбий таъсир қилмаслигини таъминламоқчи.

У гуруҳдаги ўйинлар дуранг натижа билан якунланганида, ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашни таклиф қилган. 

Бу ўзгаришлар ҳам ЖЧ-2026 мусобақасидан бошлаб амалга киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Инфантино бундан олдинроқ мундиал иштирокчиларини 48та қилиб белгилаш ва бу терма жамоалар 3тадан бўлиб, 16та гуруҳни ташкил этишини таклиф қилганди.