«Киев – Олмаота» самолёти ўзбекистонлик маст эркак сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Ўзбекистон 09 Декабрь 2016 16743

Самаранинг «Курумич» аэропортида 8 декабрь куни соат 3:00 да «Киев – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A-319 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди Samru.ru.

Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётда 50 нафар йўловчи бўлган. Куйбишев транспорт прокурори ўринбосари Дарья Калиничеванинг хабар беришига кўра, самолёт Самарада  маст ҳолатда бўлган йўловчи сабаб 2,5 соат қолиб кетган. У олиб чиқилгач, лайнер белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган.

Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида ўз рафиқаси билан жанжаллашиб, уни урган. Лайнер экипажи эса Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Маст тартиббузар полиция бўлинмасига олиб кетилди. 

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар