Қозоғистонда "АвтоВАЗ"нинг LADA янги авлод автомобиль моделлари - Vesta, XRAY, Largus универсали ва Granta лифтбеки "Азия Авто" заводида ишлаб чиқарила бошланди, деб хабар берди автоконцерн матбуот хизмати.

"Қозоғистон - LADA учун биринчи рақамли экспорт бозоридир. Vesta ва XRAY’ни бу ерда, Усть-Каменогорскда ишлаб чиқариш республика аҳолисига замонавий LADA – бу жуда ҳам ўзига хос услубдаги замонавий автомобиль эканини кўриш ва ҳис этиш имконини беради. "АвтоВАЗ" учун Усть-Каменогорскда ишлаб чиқаришни ривожлантириш – бу экспорт сиёсатидаги имкониятларнинг кенгайишидир", - дея маълум қилди концерн раҳбари Николя Мор ишлаб чиқаришни бошлашга бағишланган тантанали маросимда.

LADA Vesta

Аввалроқ, "Азия Авто" қувватида уч модель чиқарилган: LADA 4x4 йўлтанламаси, LADA Granta седани ва LADA Kalina универсали.

"АвтоВАЗ" 2015 йил якунлари бўйича Қозоғистон автомобиль бозоридаги энг етакчи иштирокчи эканини исботлади. LADA ҳиссасига республика ҳудудида сотилган барча автомобилларнинг 28 фоизи тўғри келади.