Кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усули

Lifestyle 09 Декабрь 2016 16875

Кўз мушаклари, ҳар қандай бошқа мушак каби машқ қилиб турилмаса, заифлашиб қолади. Adme.ru кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усулини тақдим этди.

⦁  Кун давомида кўзингизни толиқтирмасликка ҳаракат қилинг. Ҳар 2-3 соатда бир неча дақиқага кўзларингизни юминг ва бироз тин олинг. 

⦁  Қуйидаги суратдан 16 кўз машқини ўрганиб олиш мумкин. Уларни ҳар куни кўрсатилган тартиб бўйича бажаринг. 

Фото: Adme.ru

⦁  Агар сиз кўзойнак тақсангиз, улардан фойдаланиш  вақтини имкон қадар қисқартиринг ёки вақти-вақти билан кўзойнакни олиб туринг.  

⦁  Кўрсаткич ва ўрта бармоқларингиздан фойдаланиб, айланма ҳаракатлар билан кўзларингизни енгил уқаланг. Машқларни бажаришда сиз у қадар кучли бўлмаган босимни ҳис қилишингиз керак, лекин оғриқни эмас. Қуйида кўрсатилган нуқталар йўналиши бўйлаб ҳаракат қилинг. 

Фото: Adme.ru

⦁  Кўчага чиқаётганингизда оёқ остига эмас, узоқларга қаранг.

⦁  Имкон қадар тез-тез сабзи шарбатини ичиб туринг (иложи бўлса ҳар куни).

⦁  Сабзи шарбати максимал даражада фойда бериши учун унга 1-2 томчи зайтун ёғи қўшинг. Бу унинг таъмини бузмайди, у шарбатнинг ижобий таъсирини янада оширади. 

⦁  Кўзларингизда чарчоқни ҳис қилсангиз, уларни илиқ сув билан ювиб ташланг.

⦁  Уйқуга 2 соатча қолганда компьютер, телевизор ёки смартфон экранига қарамасликка ҳаракат қилинг.

⦁  Йога машқларидан бири бўлган тратакни синаб кўринг. У кўзларга ёрдам беради ва хотирани мустаҳкамлайди. 

Фото: Adme.ru

Очиқ кенгликда жойлашган кичик ҳаракатсиз предмет қаршисига ўтиринг (масалан, шамлар). Нигоҳингиз ва бутун диққатингизни унга қаратинг. Кўзингизни пирпиратмасликка ҳаракат қилинг. Хотирангизда ушбу предмет тасвирини деталлаштиринг. 

Шундан сўнг кўзингизни юминг ва нигоҳингизни қошлар орасидаги масофага қаратинг-да, предмет образини имкон қадар миянгизда ушлаб туринг. Шу машқни тахминан 10 дақиқа бажаринг. 

Машқ мақсади — кўзлар чарчагунга қадар хотирада предметнинг аниқ тасвирига эришиш. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар