Рамзан Қодиров Суриядаги «ёвузликларга қарши курашиш»га тайёрлигини билдирди

Жаҳон 09 Декабрь 2016 9434

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияда «ёвузликларга қарши курашиш»га тайёрлиги хусусида баёнот берди. Бунинг учун Олий бош қўмондоннинг буйруқ бериши кифоядир. У шунингдек, «Шарқ» ва «Ғарб» номли батальонларнинг мавжудлиги ҳақидаги хабарларни рад этган. ОАВда, шу номдаги махсус ҳарбий батальонлар Сурияга юборилгани ҳақида ахборотлар пайдо бўлган эди. Қодиров бу ҳақда Instagram саҳифасида сўз юритган. 

«Масъулиятни зиммамга олган ҳолда айтаманки, Чеченистонда ҳеч қандай «Шарқ» ва «Ғарб» каби батальонлар йўқ. Бошқа минтақаларда бўлгани каби Чеченистонда ҳам Россия мудофаа вазирлиги бўлинмалари жойлаштирилган. Уларда Россия ва Чеченистон ҳамда Федерациянинг бошқа субъектларининг фуқаролари хизмат қилмоқда. Яхши маълумки, Россия қўшинлари Сурияда қуруқликда ҳарбий амалиётларда иштирок этмаяпти», — деб ёзган Чеченистон раҳбари. 

«Аммо, мабодо Чеченистондаги ҳарбийларга Суриядаги Россия авиабазасини мудофаа қилиш бўйича буйруқ берилса, бу шарафли вазифадир», — деган республика етакчиси. 

Қодиров, шунингдек, ўзи ҳам Сурияга боришга тайёрлигини таъкидлаган. 

«Мен Россия Қуролли кучлари Олий бош қўмондонининг буйруғи билан Сурияда ёвузликларга қарши курашишдан бахтиёр бўлардим ва фахрланардим», —деб ёзган Қодиров. 

Унинг сўзларига кўра, «агар террорчилар йўқотилмаса, улар, ўзларини кам кутаётган жойда пайдо бўлишади».


 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар