«Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқларни тўлаш борасида айбловлар қўйилса, бундан чўчимаслигини айтиб ўтди.

Аввалроқ, Германиянинг Spiegel нашри 31 ёшли португалиялик футболчи ўз агенти Жорже Мендеш томонидан ишлаб чиқилган схема орқали 150 миллион евро маблағни солиқлардан яширгани ҳақида хабар берганди.

«Сиз мен бундан чўчияпман, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, мен қўрқмайман», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Marca.

Куни кеча эса Испания солиқ органлари Роналду иши бўйича суриштирув ўтказиши маълум бўлди.