Саудия Арабистони нефть харидорларини 2017 йил январида етказиб бериш ҳажми қисқартирилиши ҳақида хабардор этмоқда. Бу ОПЕК қарори билан боғлиқдир, деб хабар берди Bloomberg PIRA Energy Group консалтинг компанияси баёнотига таяниб. Унда айтилишча, Саудиянинг 
Aramco нефть компанияси мижозлари тегишли билдириш хатини олишган.

PIRA Energy Group маълумотларига кўра, баёнотда етказиб бериш ҳажмини қисқартириш турлича бўлиши, бироқ энг кўп бундай қисқартириш Шимолий Америкадаги мижозларни қамраб олиши айтилади.

Маълумот учун, ОПЕК 30 ноябрь куни саккиз йил ичида илк бор нефть олиш ҳажмини суткасига 32,5 миллион баррелгача камайтириш ҳақида қарор қабул қилди.