Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 21 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 943 граммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. 

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.