БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистура БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияни тиклаш бўйича кенг қамровли халқаро амалиёт кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин эшиклар ортида ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг хабар берган.

"Махсус вакил ўз чиқишида ҳозирги сиёсий тартибга солиш йўли Сурияни тиклаш бўйича ҳақиқатдан ҳам йирик ва кенг қамровли халқаро амалиётни ташкил қилиш учун зарурлигини айтиб ўтди", - деди Чуркин.

Тахминларга кўра, мамлакатни тиклаш учун 180 миллиард доллар керак бўлади.

"Албатта, бу ҳеч бир мамлакатнинг қўлидан келмайди. Сиёсий тартибга солишсиз, сиёсий тузум ислоҳотисиз эса тиклаш бўйича халқаро кампания амалга ошишига ишониш мушкул", - деди Чуркин.