Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кортежи ЙТҲга учради. Бу ҳақида Hurriyet нашри хабар берди

Маълум бўлишича, турк президентининг кортежи Мармара университетига ибодат учун кетаётган вақтида ЙТҲга учраган. 

Манбага кўра, бунинг натижасида тўрт нафар киши жароҳат олган. Дастлабки маълумотларда уларнинг полиция ходимлари эканлиги таъкидланмоқда. 

Маҳаллий полиция фалокат сабабларини ўрганмоқда.