Туркияда Истанбул университетининг 87 нафар ходими ҳибсга олинди 

Жаҳон 09 Декабрь 2016 4224
Фото: Reuters

Туркия прокуратураси Фатҳулла Гулен ташкилотига алоқадорликда айблаб, Истанбул университетининг 87 нафар ходимини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, полиция мамлакатнинг 12 провинциясида рейд ўтказган. Шубҳа остига олинганлар қаторига университет профессори, шунингдек, унча катта бўлмаган сиёсий партиянинг раиси ҳам бор.

Кўпроқ янгиликлар