Саноат мамлакат иқтисодиёти ривожланишида муҳим ўрин тутади. Биринчи Президент Ислом Каримов, мамлакатимизда ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш зарурлиги ҳақида такрор-такрор сўз юритган. Бугунги кунга келиб, алюминийга ишлов бериш каби саноат йўналиши ҳам тараққий этиб, такомиллашиб бораяпти. Алюминий келажакда яхши имкониятларга эга ва ўзининг ёнғинга чидамлилиги, юз фоиз қайта ишлаш мумкинлиги, коррозияга юқори қаршилиги, енгил вазни, юқори ток ўтказувчанлиги, пишиқлиги билан бошқа металлардан ажралиб туради. 

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган глобаллашув жараёни кескин руҳдаги рақобат билан янада жиддий тус олмоқда. Айнан глобаллашув «горизонтларни кенгайтириш»га асос бўлмоқда. 1997 йилдан бери ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган жаҳон алюминий саноатининг глобал тадбири – ALUMINIUM кўргазмаси бўлиб ўтади. 

ALUMINIUM – бутун дунёдаги алюминий хом ашёсини етказиб берувчилар, қайта ишловчилар ва ишлаб чиқарувчилар учрашадиган энг йирик кўргазмадир. У Германияда бўлиб ўтади. Жорий йилдаги кўргазма 29 ноябрдан 1 декабргача Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтди. Кўргазма дастури иккита асосий тадбирни ўтказишни ўз ичига олган эди. Биринчиси соҳани ривожлантириш истиқболлари ва муҳим тенденцияларни муҳокама қилишга бағишланган конференция ўтказиш, European Aluminium Award 2016 мукофотини топшириш маросимидан иборат бўлди. Сўнгги икки йилда алюминий соҳасида улкан ютуқларга эришган олтита муаллиф тақдирланди. 

Жорий йилда, тарихда илк маротаба, Ўзбекистон компанияси ушбу кенг қамровли кўргазмада иштирок этди. Унда мамлакатимиз шарафини BENKAM бренди асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Green Line Profil” МЧЖ қўшма корхонаси ҳимоя қилди. Қўшма корхона ҳар хил турдаги алюминий профиллар ишлаб чиқариш билан муваффақиятли шуғулланиб келади. Ёш, тез ривожланаётган компания қисқа давр мобайнида ўз маҳсулотларининг устун жиҳатлари ва саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги катта тажрибага эга малакали мутахассисларининг меҳнати сабаб жаҳон бозорига чиқишни уддалади. BENKAM МДҲ бозорида турли хил анодирлаштирилган  алюминий профиллар етказиб бериш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. 

BENKAM брендининг ALUMINIUM 2016 кўргазмасида иштирок этиши – бу Ўзбекистон саноатининг фаол ривожланаётгани далолатидир. Компания ўз кўргазма стендини муносиб тарзда тақдим этди. Компания стендига ташриф буюрганлар сони рақобатчи фирмалар кўрсаткичлари билан таққослаганда 50 фоизга кўп бўлгани ҳам фикримиз исботидир. 

ALUMINIUM кўргазмаси – бу мижозлар ва сотувчилар учрашадиган халқаро майдондир. Унда музокаралар олиб борилади, шартномалар имзоланади. Ўз навбатида, BENKAM ҳам шарқий Европа мамлакатлари, МДҲ давлатлари, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка вакиллари билан музокаралар олиб борди. Компания кўргазма якунида Шарқий Европа мамлакатлари ва МДҲга аъзо давлатларга алюминийдан тайёрланган маҳсулотлар етказиб бериш бўйича бир неча ўнлаб шартномалар имзолади. 

Ўзбекистон учун ALUMINIUM 2016 кўргазмаси ўзига хос учиш йўлаги бўлиб хизмат қилади. «Иқтисодий тараққий топган келажак самолёти учувчиси» - BENKAM компаниясидир. Чунки, айнан у мамлакат саноати тез суръатларда ривожланаётганини ишончли тарзда намойиш эта олди ҳамда яқин орада соҳадаги етакчи мамлакатлар орасидан жой олиб, улар билан муносиб рақобатлашади.

Реклама ҳуқуқи асосида.