Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестицион ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон 09 Декабрь 2016 9842

2016 йилнинг 8 декабрь куни ЕХҲТ ТИВКнинг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳамбург шаҳрида Франция Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Франция Республикаси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Франция тараққиёт агентлиги ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Битим имзоланди.

Битимда Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) ва унинг шўба ташкилоти “Иқтисодий ҳамкорлик учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти” (ПРОПАРКО)нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиш тартиби ва шартлари белгиланган.

Ҳужжат икки давлатда ҳам белгиланган ички процедуралар якунланганидан сўнг кучга киради ва учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда самарадорликни оширишга имкон беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар