Венгрия ҳукумати мамлакат пойтахти Будапешт шаҳридан 30 км масофада жойлашган Бичке шаҳридаги ноқонуний муҳожирларнинг лагерини ёпди.

Маълумотларга кўра, лагердаги муҳожирларга у ердан кетишлари учун бир соат вақт берилган. Муҳожирларнинг бир қисми Австрия билан чегарага бориб жойлашган, қолган қисми эса Будапештдаги уйсизларга ажратилган жойга бориб ўрнашган.
Бичкедаги лагер 1990 йилда очилган ва бошида руминиялик этник венгерларни қабул қилган.