Жанубий Корея президенти Конституциявий суд қарорини кутади

Жамият 09 Декабрь 2016 6810
Фото: Reuters

Корея республикаси президенти Пак Кин Хе ўзига нисбатан импичмент билан боғлиқ вазиятни узил-кесил ҳал қилувчи Конституциявий суд қарорини кутади. Бу ҳақда, давлат раҳбарининг ўзи ҳукумат аъзолари билан учрашувида маълум қилган. Пак Кин Хе парламент аъзолари унга импичмент эълон қилиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашганидан сўнг, вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказди.

"Шу лаҳзадан бошлаб, Конституциявий суд қарорини ва коррупция ҳамда ҳокимиятдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш бўйича олиб борилаётган тергов натижасини асосий қонун ва бошқа қонунларда белгиланганидек хотиржам кутаман", - деб қайд этган Пак Кин Хе. 

"Ишонаманки, президент ваколатини бажарувчи бош вазир (Хван Гё Ан) ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари "ҳокимият бўшлиғи"га ва иқтисодиёт ҳамда хавфсизлик соҳасида беқарорликка йўл қўймаслик учун барча чораларни кўради", - деб таъкидлаган Пак Кин Хе.

Мамлакат етакчиси, шунингдек, ушбу сиёсий можаро келгусида мамлакат иқтисодий тараққиётини ривожлантириш двигателлари бўлувчи қатор лойиҳаларга салбий таъсир этганини қайд этган. Президент вазирлардан мазкур лойиҳаларга асосий эътиборни қаратишни сўраган. 

Корея республикаси парламенти депутатлари давлат раҳбари импичменти учун овоз беришгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 

Қонун лойиҳасини 234 нафар депутат маъқуллаган, 56 нафари қарши чиққан. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар