Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе тақдири ҳал этилади

Жаҳон 09 Декабрь 2016 7064

Бугун 9 декабрда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг ҳокимият тепасида қолиши масаласи ҳал этилади. Гап шундаки, мамлакат парламенти давлат раҳбари тақдирини кўриб чиқади. Мазкур масала бўйича овоз бериш жараёни бир палатали Миллий мажлисда ўтказилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги. 

Бунга Пак Кин Хе атрофида рўй берган коррупция можароси ва унинг дугонаси Цой Сун Силнинг президент билан танишлигидан ғаразли мақсадларда фойдалангани фош этилгани сабаб бўлди. У турли йирик корпорациялардан хайрия мақсадларида пул ўтказмалари олгани етмаганидек, давлат ишларига ҳам аралашган, президент маърузаларига тузатишлар киритган. 

Импичмент эълон қилиниши учун парламентнинг 300 депутатидан 200 нафари лойиҳани қўллаб-қувватлаши лозим. Ҳукмрон "Сэнури" ("Янги горизонтлар") партияси Миллий мажлисда етакчилик қилиши ҳисобга олинса, унинг камида 28 нафар аъзоси ҳам импичментни қўллаб-қувватлаши керак. 

"Сэнури" партиясининг президентга қарши гуруҳи 40 та шундай овозни кафолатлаган. 

Агар импичмент қабул қилинса, бу Жанубий Корея тарихида иккинчи шундай сиёсий воқелик бўлади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, мамлакат парламенти 2004 йилда Демократик кучлари вакили Но Му Хённи президентликдан четлатишга қарор қилган эди. Маҳаллий нашрнинг ёзишича, Пак Кин Хе ўшанда депутат сифатида импичмент учун овоз берганди. 

Гарчи сўнгги қарорни Конституциявий суд қабул қилса-да, эндиликда, Пак Кин Хенинг бошига ҳам шундй кўргиликлар соя солмоқда. Но Му Хён билан боғлиқ ҳодисада суд импичментни рад этган, шунга кўра, бу сафар ҳам ҳал қилувчи сўзни яна суд айтади. 

Расман Пак Кин Хе ваколати 2018 йил февралида поёнига етади. Агар ушбу можаро бўлмаганида, давлат раҳбарлиги учун сайлов 2017 йил охирида бўлиб ўтиши керак эди. 

Шундай қилиб, импичмент эълон қилинса, Пак Кин Хе ваколатларини топширади,  Конституцияга кўра, бош вазир мувақққат президент бўлади. У Конституциявий суд қароригача бу вазифани бажариб туради. Суд таркибидаги 9 нафар ҳакамдан 6 нафари олти ой мобайнида импичментни маъқулласа, у кучга киради. Икки ой ичида навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади. 
 
Мабодо, импичмент лойиҳаси қабул қилинмаса, президент Пак Кин Хе ўзи ваъда қилганидек, 2017 йил апрелида истеъфога чиқиши мумкин. Ва июнь ойида навбатдан ташқари президентлик сайлови ташкил этилади. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар