200 йиллик тадқиқот ниҳоят натижа берди

Lifestyle 10 Декабрь 2016 18740
Фото: Getty Images

Барчага маълумки, сув электр токини жуда яхши ўтказади. Шу боис электрик жиҳозларни сув манбалари яқинида қўллаш ва момақалдироқ пайтида сувда сузиш тавсия қилинмайди. Бироқ бу қоиданинг оддийлигига қарамай, ҳали-ҳануз ҳеч ким қандай қилиб сув молекулалари мазкур жараён вақтида протонларни узатишини аниқ изоҳлаб бера олмаган. Science журнали шу мавзуда сўз юритди. 

Йель университетининг тадқиқотчилар гуруҳи кимё фанлари профессори Марк Жонсон раҳбарлиги остида биринчи марта спектроскопик таҳлил ёрдамида электронларни узатиш жараёнини муҳрлашнинг уддасидан чиқди. Жараённинг ўзи "Гротгус механизми" (немис кимёгари Теодор фон Гротгус) номини олган ва у 200 йилдан зиёд вақтдан бери олимларни ўйлантириб келади. 

"Ушбу фундаментал кимёвий ва биологик жараён аниқ изоҳларга эга бўлмаган", - дейди Вашингтон университети тадқиқотчиси Энни Маккой. 

Сув кимёсини молекуляр даражада ўрганиш йиллари охир-оқибат керакли кашфиётга олиб келди. Тадқиқот доирасида олимлар сув молекулаларини айнан ток узатилаётган пайтда музлатишга муваффақ бўлишди ва бу уларга Гротгус механизми доирасида рўй бераётган тузилмавий ўзгаришларни батафсил ўрганиш имконини берди. 

Узоқ йиллар айнан шу тасвир ушбу жараённинг қандай содир бўлиши ҳақидаги тасаввурларимизни акс эттирарди. Олимлар бу механизмнинг амалда қандай бўлишини англасалар-да, бунга ўз кўзлари билан ишонч ҳосил қилишмаган. 

Манбага кўра, тадқиқот натижалари инқилобий аҳамиятга эга. Сўнгги 200 йилда сув молекулаларидан электр токи ўтаётган пайтдаги тузилмавий ўзгаришларни кузатишнинг тажриба усулини топишга ҳаракат қилишган. Ушбу вазифа жуда қийин бўлиб чиқди. Олимлар охирги пайтларда жараён мониторингини инфрақизил сканерлаш орқали амалга оширишга ҳам уриниб кўришган. Натижалар жуда сифатсиз чиққан, шу боис бу борада аниқ маълумот олинмаган.

Бироқ олимларнинг музлатиш ғояси мисли кутилмаган ижобий натижаларни берди. 

Бундан ташқари, олимлар ўз кашфиётларида қўллаган техника ҳам қайсидир маънода инқилобий ҳисобланади. У бизга сувнинг бошқа хусусиятлари ҳақида билиб олишда ҳам ёрдам беради. 

 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 33056 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 23192 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13601 Технология
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
2025 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 19,7 фоизга етказилади
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш Дастури қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари
00:07 844 Жаҳон
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1614 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар