АҚШ Конгресси ҳукумат ишини 2017 йил 28 апрелга қадар молиялаштиришни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Сенатдаги овоз бериш натижаси шунга далолат қилади, деб хабар қилмоқда РИА “Новости” агентлиги. 

Овоз бериш жараёни якунланмаган бўлса-да, қонун лойиҳаси қабул қилиниши учун зарур бўлган 60 нафар сенаторнинг маъқулланишига эришилган. Вакиллар палатаси 8 декабрда ҳужжатни қабул қилган эди. 

Қонунни 9 декабрь ярим тунгача қабул қилишлари зарур эди. Эндиликда, у тасдиқлаш учун президент Барак Обамага тақдим этилади. 

Қонуннинг қабул қилиниши АҚШ федерал ҳукумати фаолиятининг вақтинча тўхташи - "шатдаун"нинг олдини олади. Уни молиялаштириш 10 декабрь ярим тунда тўхтатилиши керак эди. 

Давлатнинг янги бюджетини эса президент Дональд Трамп маъмурияти тузади.