АПЛ, 15-тур анонси. "МЮ" – "Тоттенҳэм", "Лестер" – "Манчестер Сити" ва турнинг бошқа муҳим ўйинлари

Спорт 10 Декабрь 2016 7394

Бугун, 10 декабрь куни АПЛнинг 15-тури старт олади. Турнинг марказий ўйини "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади ва унда мезбон "Манчестер Юнайтед" "Тоттенҳэм"ни қабул қилади. Манчестер Сити" амалдаги чемпион "Лестер"нинг уйига сафар қилади. Қуйида сизларни турнинг энг қизиқ ўйинлари анонси билан таништирамиз. 

 

“Арсенал” – “Сток Сити” (Матч! Футбол 1, Uzreport TV)

Мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилган “Арсенал” 15-тур ўйинини ўз уйида ўтказади. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган Арсен Венгер шогирдлари 4 ўйиндан бери сафар ўйинларида мағлуб бўлмаётган “Сток Сити”га қарши баҳс олиб боради. 
Ўйин 10 декабрь, соат 20.00да “Эмирейтс” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Сток Сити – Арсенал 0:0
Арсенал – Сток Сити 2:0
Арсенал – Сток Сити 3:0

 

“Лестер” – “Манчестер Сити” ( Матч ТВ, Uzreport TV)

Асосий эътиборини Чемпионлар лигасига қаратган АПЛнинг амалдаги чемпиони жорий мавсумдаги сафар ўйинларида фақатгина бир маротаба мағлуб бўлган “Манчестер Сити”ни қабул қилади. 
Ўйин 10 декабрь, соат 22.30да “Кинг Пауэр” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Манчестер Сити – Лестер 1:3
Лестер – Манчестер Сити 0:0
Манчестер Сити – Лестер 2:0

 

“Челси” – “Вест Бромвич” (Матч! Футбол 1)

АПЛда якка пешқадам бўлиб олган “Челси” мусобақа жадвалида 7-поғонани эгаллаб терган “Вест Бромвич”ни қабул қилади. Жорий мавсумнинг уй ўйинларида фақатгина “Ливерпуль”га мағлуб бўлган “Челси” “Вест Бромвич” билан сўнгги 5та ўйинда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1та мағлубиятни қабул қилишган. 
Ўйин 11 декабрь, соат 17.00да “Стэмфорд Бриж” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Челси – Вест Бромвич 2:2
Вест Бромвич – Челси 2:3
Вест Бромвич – Челси 3:0

 

“Манчестер Юнайтед” – “Тоттенҳэм” (Матч! Футбол 1, Uzreport TV)

Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган клублар (“Манчестер Юнайтед” 6-ўрин, “Тоттенҳэм” 5-ўрин) ўртасидаги фарқ 6 очкони ташкил қилса-да, ҳужумкор таркибга эга бўлган клублар ўртасидаги учрашув турнинг марказий ўйини эканига шубҳа йўқ. 
Ўйин 11 декабрь, соат 19.15да “Олд Траффорд” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Тоттенҳэм – Манчестер Юнайтед     3 : 0
Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм     1 : 0
Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм     3 : 0

 

“Ливерпуль” – “Вест Ҳэм” (Матч! Футбол 1, Uzreport TV)

“Челси” ва “Арсенал” ортидан таъқиб қилиб келаётган “Ливерпуль” ўз уйида мусобақа жадвалининг қуйи қисмида бораётган “Вест Ҳэм”ни қабул қилади. Юрген Клопп шогирдлари “Вест Ҳэм”га қарши кечган барча мусобақалардаги сўнгги 5та ўйинда фақатгина 1 маротаба ғалаба қозонган. 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Вест Ҳэм – Ливерпуль 2:1
Ливерпуль – Вест Ҳэм 0:0
Вест Ҳэм – Ливерпуль 2:0
Ўйин 11 декабрь, соат 21.30да “Энфилд Роуд” ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар