Японияда “Йил автомобили” аниқланди. Энг яхши машина деб Subaru Impreza тан олинди. У Toyota Prius ва Audi A4’ни ортда қолдирган.

Янги “Импреза” Нью-Йоркда март ойида бўлиб ўтган моторшоуда тақдим этилганди. Японияда модел сотуви 13 октябрда бошланган бўлиб, компания бир ойдан сўнг 11 минг буюртмани қабул қилиб олди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, барча таклифларнинг 51 фоизи бошқа брендлардаги моделлар эгаларидан келиб тушган.

Subaru Impreza

Эслатиб ўтамиз, янги авлоддаги “Импреза” SGP (Subaru Global Platform) модули асосида яратилган бўлиб, у симметрик тўла узатма тизими ва 152 от кучига эга. 

Маълумот учун, Японияда ўтган йили энг яхши автомобиль деб - Mazda MX-5 тан олинганди.