Англия чемпионатининг 15-турида «Арсенал» «Сток Сити»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Чарли Адам пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Ўйиндаги кейинги голлар фақат «канонирлар» томонидан урилди: Тео Уолкотт, Месут Ўзил ва Алекс Ивоби ғалабани таъминлади.

Бу ғалабадан кейин лондонликлар жамоаси ҳисобидаги очколар сони 34тага етди ва жамоа пешқадам «Челси» билан очколар сони бўйича тенглашиб олди. «Сток Сити» эса 19 очко билан ҳозирча 10-ўринда қолмоқда.

Қайд этиш керакки, Арсен Венгер шогирдлари ички чемпионатда охирги марта август ойида мағлубият қайд этган. Ўшанда АПЛнинг 1-турида «Ливерпуль»га қарши ўйин 3:4 ҳисобида бой берилганди.

Кейинги турда Арсен Венгер шогирдлари Ливерпулга йўл олади. Бу ерда 13 декабрь куни «Эвертон» билан ўйин бўлиб ўтади. «Кулоллар» жамоаси эса шу куни «Саутҳемптон»ни қабул қилади.

Арсенал – Сток Сити 3:1
Голлар: 0:1 – 29, пенальти Адам, 1:1 – 42 Уолкотт, 2:1 – 49 Ўзил, 3:1 – 75 Ивоби.
Арсенал – Чех, Мустафи (Бельерин, 25), Монреаль, Габриэл, Косьельни, Окслейд-Чемберлен (Ивоби, 69), Чака, Уолкотт, Ўзил, Санчес (Жиру, 78), Коклен.
Сток Сити – Грант, Муньес, Питерс, Жонсон, Мартинс Инди, Аллен, Имбула, Адам (Собхи, 81), Шакири (Нгой, 86), Арнаутович, Диуф (Крауч, 72)