Болгариянинг Шумен вилояти Хитрино аҳоли пунктида юк поезди изидан чиқиб кетган. У пропан-бутан газлари тўлдирилган 26та цистернани олиб кетаётган бўлган, деб хабар қилмоқда BTV телеканали.

«Камида, 4 киши ҳалок бўлган, 20дан ортиқ одам яраланган», —дея ўт ўчириш бўлинмаси раҳбари Николай Николов сўзларини келтиради телеканал.

Аниқланишича, ҳодиса оқибатида бир неча бино қулаган, 12 киши вайроналар остидан олиб чиқилган. 

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилгани, воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва шифокорлар фаолият юритаётани хабар қилинмоқда.