Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған минтақанинг ривожи мамлакатга тўғридан-тўғри боғлиқлигини маълум қилди.

«Биз неча бора минтақадаги ривожланишнинг ўзаро боғлиқлиги Туркиянинг муваффақиятига алоқадор эканига гувоҳ бўлганмиз. Албатта, бундай боғлиқликда бизнинг мамлакатга катта мажбурият юклатилади. Бироқ бу Туркия учун шарафдир», - деди давлат раҳбари.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, давлат тузилмалари ва маҳаллий компаниялар ўз фаолиятини ушбу омиллар ва янгиланишларга эътибор қаратган ҳолда олиб боришлари керак.

Президентнинг эслатишича, Адолат ва ривожланиш ҳукмрон партияси ҳукумат тепасига келганида мамлакатнинг ХВЖдан қарзи 22,5 миллиард долларни ташки қилиб, Туркия Марказий банки валюта захиралари эса 27,5 миллиард доллар даражасида бўлган.

«Ўтган йиллар давомида биз ХВЖ олдидаги қарздорликдан қутулдик, Марказий банк эса мустаҳкам позицияларга эга бўлди. Янги кредит битимлари ва ХВЖдан қарз олишни маслаҳат бераётганлар ўз ватанини сотмоқда. Нима учун биз қарз олишимиз керак? Бизда бундай муаммолар йўқ», - таъкидлаб ўтди Эрдўған.