Факт: Месси яна бир жабҳада Роналдудан устун

Спорт 10 Декабрь 2016 21604

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 10та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси дарвоза соҳасига аниқ зарбалар бўйича ҳам етакчи бўлди. У 13 марта аниқ зарба йўллаган.

Бу борада иккинчи натижани  Карим Бензема («Реал») Анхель Ди Мария ва Эдинсон Кавани (иккиси ПСЖ») бўлишиб олди - 11та зарба.

Кейинги натижаларни Криштиану Роналду, Янник Феррейра-Карраско, Пьер-Эмерик Обамейянг ва Илкай Гундўған қайд этди - 10тадан зарба.

Дарвоза соҳасига энг кўп ноаниқ зарба берган футболчи Криштиану Роналду бўлди - 14 марта (10та аниқ зарбадан 2 гол урган). Кейин Роберт Левандовски (11), Эдинсон Кавани, Гарет Бэйл ва Деле Алли (учаласи - 10). Месси 7 марта ноаниқ зарба берган.

Ҳаммадан кўп Роналду ва Сон Хин Миннинг зарбалари тўсилган - 9 мартадан. Мессининг 3та зарбаси ҳимоячилар ёки дарвозабон томонидан тўсиб қўйилган.

Дарвоза тўсини ва устунини ҳаммадан ҳам кўп Левандовски нишонга олган - 3 марта. Унинг ортидан Роналду, Кристиан Пулишич, Корентен Толиссо, Костас Митрўғли ва Тиаго Силва ўрин олган (барчаси - 2тадан).

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар