Фото: «Челси»га яна бир юлдуз келиб қўшилиши мумкин

Спорт 10 Декабрь 2016 9164

Италиялик тажрибали ярим ҳимоячи Андреа Пирло айни кунларда Лондонда бўлган ва «Челси» машғулотларини кузатган.

Қайд этиш керакки, лондонликлар жамоаси бош мураббийи Антонио Конте 37 ёшли бу хавбек билан Туринда муваффақиятли равишда ҳамкорлик қилганди.

Goal.com нашрининг ёзишича, Конте Пирлони «Челси»га ижара асосида таклиф этишни режалаштирмаган.

«Андреа шунчаки меҳмонга келди, унинг «Нью-Йорк Сити» билан шартномаси муддати яна бир йил давом этади. У Америкадаги барча шароитлардан мамнун.

Мен унинг меҳмонга келганидан хурсандман, Андреа «Ювентус»даги фаолиятим вақтида ўзимга энг яқин олган футболчиларимдан эди, биз у билан бирга катта ғалабаларга эришганмиз», – деган Конте.

Кўпроқ янгиликлар