Италия президенти Сержо Маттарелла шанба куни мамлакатдаги сиёсий инқироздан чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни якунлайди. У мамлакат бош вазири Маттео Ренци истеъфога чиққанидан сўнг юз берган.

Маслаҳатлашувларнинг учинчи куни 11.00 (Тошкент вақти билан 15.00)да бошланиб, тунги вақтларда якунланади. Давлат раҳбари билан учрашувга давлатнинг етакчи сиёсий кучлари делегациялари, “Янги ўнг-марказ кучлари” (ЯЎК), “Олға, Италия”, Демократик партия ва “5 юлдуз ҳаракати” партияси вакиллари ташриф буюради.

Куни кеча Маттарелла турли парламент гуруҳларидан бўлган депутат ва сенаторлар билан учрашди. Уларнинг аксарияти жорий йилнинг охирига қадар сайловлар ҳақида қонун қабул қилиш, январда парламентни тарқатиб юбориш ва мартда муддатдан аввалги сайловларни ўтказишга чақирган.

Кутилишича, давлат раҳбари ҳукуматни ташкил қилишни кимга юклаш борасидаги ўз қарорини яқин кунларда эълон қилади.