Ла-лига, 15-тур анонси. "Барселона" учун ноқулай аутсайдер, рекорд арафасидаги "Реал Мадрид" ва бошқа муҳим ўйинлар

Спорт 10 Декабрь 2016 7219

Бугун, 10 декабрь куни Ла-лиганинг 15-тури старт олади. Унда марказий ўйин 4-ўрин учун "Вильярреал" ва "Атлетико Мадрид" ўртасида кечади. "Реал Мадрид" "Депортиво" билан мағлубиятсиз ўйинлар сонини 35тага етказиш учун курашса, "Барселона" грандлар учун ноқулай аутсайдер бўлган "Осасуна" майдонига сафар қилади. 

 

“Осасуна” – “Барселона” (Uzreport TV)

Ҳозирда қониқарсиз натижалар сабаб кўп бора танқид остига олинаётган “Барселона” клуби турнир аутсайдери бўлган “Осасуна” майдонига сафар қилади. “Осасуна” кўп йиллардан буён мусобақа жадвалининг қуйи қисмида борадиган жамоа сифатида танилган бўлса-да, ўз майдонида гранд жамоаларга доимо жиддий қаршилик кўрсатиб келади. Бунга ҳаттоки “Реал Мадрид” устидан сафарда йирик ғалабаларга эришган “Барселона” ҳам 2010 йилдан буён “Осасуна”ни 3 тўп фарқи билан мағлуб қила олмаган.

“Барселона”нинг сўнгги 3та сафар ўйинлари натижаси
Осасуна – Барселона 0:0
Осасуна – Барселона 1:2
Осасуна – Барселона 3:2
Ўйин 10 декабрь куни Тошкент вақти билан 17.00да “Эль-Садар” майдонида бўлиб ўтади. 

 

“Реал Сосьедад” – “Валенсия”

Жорий мавсумда 8 маротаба мағлубиятга учраб, 17-ўринда бораётган “Валенсия” клуби 6-ўринда бораётган “Реал Сосьедад” меҳмони бўлади. “Барселона”га қарши ижойиб ўйиндан сўнг, “Депортиво” уйига меҳмон бўлиб, йирик 5:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Реал Сосьедад” “Валенсия”га қарши сўнгги 5та уй учрашувида 4та ғалаба ва 1та дуранг қайд этган.

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Валенсия – Реал Сосьедад 0:1
Реал Сосьедад – Валенсия 2:0
Валенсия – Реал Сосьедад 2:0
Ўйин 10 декабрь куни Тошкент вақти билан 20.15да “Аноэта” майдонида бўлиб ўтади. 

 

“Реал Мадрид” – “Депортиво” (Uzreport TV)

 

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Депортиво – Реал Мадрид 0:2
Реал Мадрид – Депортиво 5:0
Реал Мадрид – Депортиво 2:0
Ўйин 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 00.45да “Сантьяго Бернабеу” майдонида бўлиб ўтади.
 

“Эл-класико”да мағлубиятсиз ўйинлар сони борасида клуб рекорди такрорлаган “Реал Мадрид” “Депортиво”га мағлуб бўлмаса, қаторасига 35та ўйинда мағлубиятга учрамай, жамоа тарихидаги энг яхши натижани қайд этади. “Депортиво” жорий мавсумда 7та сафар ўйини ўтказиб, уларнинг 4та мағлубиятга учраган ва 3тасида дуранг натижага эришган. 

 

“Вильярреал” – “Атлетико”

Ҳозирда 23 очко билан 5-ўринда бораётган “Вильярреал” ўзидан 2 очко кўп тўплаб, 4-ўринда бораётган “Атлетико Мадрид”ни қабул қилди. Бундан кўриниб турибдики, “Эль Мадригал” ўйингоҳида 4-поғона учун кураш кечади.

Сўнгги 3та ўйин натижаси
Атлетико – Вильярреал   0 : 0
Вильярреал – Атлетико   1 : 0
Вильярреал – Атлетико   0 : 1
Ўйин 13 декабрь куни Тошкент вақти билан 00.45да “Эль Мадригал” майдонида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар