Мексикада таниқли боксчилардан бири шафқатсизларча ўлдириб кетилди

Спорт 10 Декабрь 2016 7661

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича биринчи ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар Алехандро Гонсалес-кичик Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги уйи ёнидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

23 ёшли боксчи ва икки нафар инсоннинг жасади жума куни автомобиль ичидан топилган. Тахминларга кўра, улардан бири – Гонсалеснинг буваси. Нашр маълумотларига кўра, қурбонлар қатл қилинган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Гонсалес профессионал фаолияти давомида 31 жанг ўтказиб, 25 ғалабага эришган (15 нокаут)

Кўпроқ янгиликлар