Швейцариянинг Rinspeed компанияси ўсимликлар етиштиришга мўлжалланган боғ билан жиҳозланган электрокар лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Лойиҳа Oasis деб номланиб, унинг энг асосий ўзига хос хусусияти – рўпарадаги ойна тагида ўсимлик етиштириш мумкин бўлган махсус жойнинг борлигидир. Панель ўзининг иқлим-назорати ва гидропоникага эга бўлиб, унда мева-сабзавотлар ҳам етиштириш мумкин.

Электрокарда бошқарув ҳаракатлар ва овозларни таниш имконига эга бўлган эгик 5К-дисплейи ёрдамида амалга оширилади. Руль чамбараги эса йиғилиб, кичкина столчага айланиши мумкин.

Электрокарни илк бора Лас-Вегасдаги CES истеъмолчилар электроникаси кўргазмасида намойиш этиш режалаштирилмоқда. У 2017 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади.