Нигерия шимоли-шарқидаги Мадагали шаҳрида жойлашган бозорнинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида иккита портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида 56 киши ҳалок бўлган.  Бу ҳақда округ ҳокимияти вакили Юсуф Муҳаммаднинг маълумотига асосланиб, “Рейтер” хабар бермоқда.
Аввалроқ қурбонлар сони 45 нафар эканлиги хабар қилинган эди.

Муҳаммад берган маълумотга кўра, фалокатда 56 киши ҳалок бўлиб, 57 киши яраланган.
Ҳеч қайси террорчилик гуруҳи портлашни ўз зиммасига олмаган.

Маълумот учун: ҳукумат бу шаҳарни “Боко Харам” радикаль гуруҳидан ўтган йили озод қилганди.