Обама ҳукуматни вақтинча молиялаштириш резолюциясини имзолади

Жаҳон 10 Декабрь 2016 3808
Фото: EPA

АҚШ президенти Барак Обама давлат идоралари фаолиятини 2017 йил 28 апрелига қадар молиялаштиришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда, Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Шу билан бирга, келаси йил учун мўлжалланган федерал бюджет лойиҳаси тасдиқлангани йўқ. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 8 декабрда ҳужжатни қабул қилган, Сенат эса 9 декабрь ярим тунда тасдиқлаган эди. 

Шундай қилиб, қонун матнига кўра, 872 млн доллар соғлиқни сақлаш эҳтиёжларига ҳамда тоза ичимлик суви танқислигига дуч келган Мичиган штати Флинт шаҳри аҳолисига 170 млн доллар маблағ ажратилади. 

Бундан ташқари, конгрессменлар, Америка қонунчилигига АҚШ денгиз пиёда қўшини истеъфодаги генерали Жеймс Мэттисни янги маъмурият таркибининг мудофаа вазири сифатида тасдиқлаш имконини берувчи ўзгартишлар киритишни муҳокама қилишган. Мавжуд талабларга кўра, Мэттис яқинда ҳарбий хизматни тарк этгани сабабли, мудофаа вазири бўла олмайди. 

Кўпроқ янгиликлар