Пентагон Сурияга қўшимча 200 ҳарбийни жўнатмоқчи

Жаҳон 10 Декабрь 2016 3926
Фото: РИА "Новости"

Пентагон раҳбари Эштон Картер Манамадаги анжуманда АҚШ Сурияга ИШИД жангариларидан Ракка шаҳрини озод қилиш учун қўшимча 200 ҳарбийни жўнатиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Reuters.

“Сурияга қўшимча кучларни жўнатиш ҳақидаги сўнгги қарор шерикларимизни ИШИД билан курашда қўллаб-қувватлашнинг яна бир белгисидир”, - дея Картернинг сўзларини келтирган АҚШ мудофаа вазирлиги твиттерда.

Картернинг таъкидлашича, Сурияга махсус ходимлар мураббийлари, маслаҳатчилар, шунингдек миналардан тозалаш бўйича мутахассислар жўнатилади.
 

Кўпроқ янгиликлар