Шварценеггер АҚШ президенти ўзи иштирокидаги шоу продюсери бўлишини қўллаб-қувватлади

Жаҳон 10 Декабрь 2016 2500

Ҳолливудлик актёр Арнольд Шварценеггер АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп NBC телеканалидаги The Celebrity Apprentice реалити-шоусининг ижрочи продюсери бўлиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Унда Шварценеггернинг ўзи бошловчи ва продюсер бўлади, деб хабар қилди Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Аввалроқ, Трамп президентлик лавозимига қарамай дастур продюсери бўлиб қолиши хабар берилганди. У 2004 йилда реалити-шоунинг ижрочи продюсери ва бошловчиси бўлган. Шоу жуда ҳам юқори рейтингни қўлга киритиб, Emmy мукофотига ҳам қўйилган.

Шварценеггернинг айтишича, бу “оддий бизнес”дир. Унинг сўзларига кўра, Трампни шоу бошловчиси ўрнида алиштириш ўзи учун “катта масъулият” экан.
 

Кўпроқ янгиликлар