Туркия жумҳурияти НАТОга ўзининг янги вакилларини тайинлашни режалаштираяпти. Ҳарбийлар Россия, Хитой ва Эрон тарафдорлари ҳисобланиб, ғарб билан биргаликда ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўймоқчи, деб ёзмоқда The Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Нашрнинг таъкидлашича, таҳририят ихтиёрида яқинда вазифасидан бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг альянс олий бош қўмондони Кертис Скапароттига йўллаган мактубининг нусхаси бор. 

Генералга маълум қилинишича, Туркия армиясида «ультрамиллатчилик ва аксилғарб кайфиятлари кучайиб бормоқда». 

Турк офицерларидан бирининг аниқлик киритишича, «уларнинг айримлари НАТО қадриятларини шубҳа остига қўяди ва ҳатто ғарб ташкилотларини ёмон кўради. Улар Россия, Хитой ва Эронни қўллаб-қувватлайди».