Тошкентда “Авиатор” савдо маркази ёнидаги йўл қисми чўкди. Бу ҳолат кескин совуқ тушиши, ёмғир ва қор ёғишидан сўнг рўй берган. 

Суратлардан кўриш мумкин, бунинг оқибатида янги қурилган Тараққиёт кўчасининг ўнг томондаги ва ўртадаги йўл қисмларига зарар етган.

Айни дамда махсус хизматчилар хавфли йўл қисмини пластик тўсиқлар билан ўраб қўйишган. 

Фото: Facebook/Водители Ташкента
Фото: Facebook/Водители Ташкента