АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп сайловлардан кейинги илк кунларда ўзининг бир неча компаниясини ёпган. Улар орасида Саудия Арабистон билан боғлиқ бўлган 4та компания ҳам бор, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Таъкидланишича, Трамп АҚШ президентлиги даврида жиддий келишмовчиликка бормаслик учун шундай чорага қўл урган. 

Trump Organization компанияси бош ҳуқуқшуноси Алан Гартен компаниялар ёпилганини тасдиқлаб, буни «мунтазам тозалаш» ишлари деб атаган. Шу билан бирга, Трампнинг Саудия Арабистони билан боғлиқ ҳеч қандай бизнеси йўқлигини айтган. 

Ҳозирда, Дональд Трамп ҳар ҳафта АҚШ разведка хизмати ҳисоботини олаётгани аввал хабар қилинган эди.